Спортчи ёшлар билан учрашув ўтказилди
2026-05-13 10:55:00 / Янгиликлар

Узун тумани ҳокими Хабибулла Бозоров, туман ИИБ бошлиғи Ўктам Мустафоқулов ҳамда мутасадди раҳбарлар тумандаги спортчи ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида ёшларнинг спорт соҳасини ривожлантиришга оид таклиф ва ташаббуслари тингланиб, мавжуд муаммо ҳамда масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Мутасаддилар томонидан спортчи ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларга зарур шароитлар яратиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди






