Серҳаракат ва Мустақиллик маҳаллалари аҳолиси учун тиббий кўрик ташкил этилди
2026-05-06 15:20:00 / Янгиликлар

Узун тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 77-сонли оилавий поликлиникада Серҳаракат ҳамда Мустақиллик маҳаллалари аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.
Тиббий кўрик давомида фуқаролар турли йўналишдаги мутахассис шифокорлар томонидан кўрикдан ўтказилиб, уларнинг саломатлик ҳолати чуқур ўрганилди. Зарур ҳолларда беморларга қўшимча текширувлар ва даволаниш бўйича тавсиялар берилди.
Мазкур тадбир аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларни эрта аниқлаш ҳамда профилактика ишларини самарали ташкил этишга хизмат қилмоқда.









