Семинар ўтказилди
2026-01-26 10:45:00 / Янгиликлар

Узун туманида “Ташаббусли буджет” жараёнларига киритилаётган муҳим ўзгаришлар юзасидан ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинарда 2026-йилдан бошлаб жорий этиладиган янги тартиблар тушунтирилди. Хусусан, лойиҳалар учун минимал овозлар сони 50 та этиб белгиланди, жиҳозлаш лойиҳаларининг энг юқори қиймати БҲМнинг 2 минг баробари этиб белгилаб қўйилди.
Шериклик асосида молиялаштиришда аҳоли лойиҳа қийматининг 50 фоизини таъминласа, лойиҳа автоматик равишда ғолиб деб топилади ва овоз тўплаш талаби қўлланилмайди. Маблағ етарли бўлмаган ҳолатларда эса тўпланган маблағлар тўлиқ қайтарилади.
Шунингдек, депутатлар ташаббуси асосида ҳар бир депутат ўз сайлов округидан битта лойиҳани молиялаштириши белгиланган бўлиб, бу мақсадга ҳар йили 3,3 млрд сўм ажратилади.



