Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишда судялар ва жамоатчиликнинг ўрни
2026-01-23 12:15:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда жамиятда қонун устуворлигинитаъминлаш, фуқаролар тинчлиги ва хавфсизлигинимустаҳкамлаш давлат сиёсатида устуворйўналишлардан бири ҳисобланади. Шу маънодаҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишгақаратилган профилактик чора-тадбирлар, айниқсасудялар иштирокида олиб борилаётган тарғиботишлари муҳим аҳамият касб этмоқда.
Криминоген ҳолатдан келиб чиққан ҳолдапрофилактика ишлари
Судялар томонидан ҳудудларда мавжуд криминогенҳолат таҳлил қилиниб, ҳуқуқбузарлик важиноятларни келтириб чиқараётган омилларнибартараф этишга қаратилган тизимли тарғиботишлари амалга оширилмоқда. Аҳоли билан бевоситамулоқотлар, учрашувлар ва давра суҳбатлари орқалиқонунбузарликнинг оқибатлари, жиноий вамаъмурий жавобгарлик чоралари атрофличатушунтирилмоқда.
Бу каби профилактик тадбирлар фуқароларнингҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда қонунга итоаткорлик муҳитинишакллантиришга хизмат қилади.
Оилавий-маиший зўровонликка қарши кураш
Оилавий-маиший зўровонлик жамиятбарқарорлигига жиддий хавф солувчи иллатларданбири ҳисобланади. Судялар томонидан мазкурйўналишда олиб борилаётган тарғибот ишларизўровонликка нисбатан муросасиз муносабатнишакллантиришга қаратилган.
Учрашувлар давомида фуқароларга оилавийзўровонликнинг ҳуқуқий оқибатлари, жабрланувчиларни ҳимоя қилиш механизмлари, шунингдек, қонунчиликда белгиланган жавобгарликчоралари ҳақида кенг маълумот берилмоқда. Оиланинг тинчлиги ва барқарорлиги бутун жамияттараққиётининг асоси экани алоҳидатаъкидланмоқда.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишсоҳасида ҳуқуқий тарғибот
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишсоҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳамдажиноятларнинг олдини олиш масаласи ҳам судялартомонидан доимий эътиборда. Тадбирлар давомидааҳолига табиатни асраш, табиий ресурсларданоқилона фойдаланиш ҳар бир фуқаронинг қонуниймажбурияти экани тушунтирилмоқда.
Ноқонуний дарахт кесиш, чиқиндиларнибелгиланмаган жойларга ташлаш, ҳаво ва сувниифлослантириш каби қонунбузарликлар учунбелгиланган жавобгарлик чоралари ҳақида аниқмисоллар орқали маълумот берилмоқда. Бу эсажамоатчиликда экологик маданиятни юксалтиришгахизмат қилади.
Жамоатчилик иштирокида ҳуқуқий тарғибот
Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашфақат давлат органларининг эмас, балки бутунжамоатчиликнинг умумий вазифасидир. Судялартомонидан кенг жамоатчилик иштирокидаўтказилаётган тарғибот тадбирлари фуқароларнингқонунга бўлган ҳурматини ошириш, жиноятчиликканисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришгақаратилган.
Давлат органлари, жамоат ташкилотлари вааҳолининг ўзаро ҳамкорлиги жиноятчиликни барвақтолдини олисҳда самарали натижалар бермоқда.
Қонунга риоя қилиш, ҳуқуқбузарлик важиноятчиликнинг олдини олиш ҳар бир фуқаронингфуқаролик бурчидир. Судялар томонидан олибборилаётган ҳуқуқий тарғибот ишлари жамиятдатинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашгахизмат қилмоқда. Қонун устувор бўлган жамиятдаадолат, тинчлик ва фаровонлик қарор топади.
Аликулов Аъзамберди Холматович,
Жиноят ишлари бўйича Узун туман суди тергов судяси
