Таълим сифати ва ёшлар келажаги – устувор вазифа
2025-12-27 16:05:00 / Мажлислар

Узун тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида туман ҳокими Хабибулла Бозоров бошчилигида таълим соҳасига оид муҳим масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда умумтаълим мактаблари директорлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
Йиғилишда ёшларнинг таълим олишига янада кенг эътибор қаратиш, ўқув марказлари билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда таълим сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Соҳа мутасаддиларига аниқ вазифалар белгилаб берилиб, таълим жараёнини янада такомиллаштириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Мазкур йиғилиш таълим тизимини ривожлантириш ва ёшлар келажагини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қадам бўлди









