Транспорт назорати инспекциясининг расмий сайтидан фойдаланиш бўйича қўлланма
1. Сайтга кириш
Транспорт назорати инспекциясининг расмий веб-сайтига кириш учун Интернет браузерларни бирини ишга тушириш ва браузернинг манзиллар қаторига https://gov.uz/oz/uztn электрон манзилни киритишингиз лозим. Сайт орқали инспекция фаолияти, норматив ҳужжатлар, давлат хизматлари, янгиликлар ва мурожаатлар билан боғлиқ маълумотлардан фойдаланиш мумкин. Транспорт назорати инспекциясининг расмий сайтида 7 та асосий бўлим, ушбу бўлимлар таркибида жами 60 га яқин ички саҳифа ва кичик бўлимлар мавжуд.
2. Асосий бўлимлар
“Инспекция ҳақида”
Ушбу бўлимда:
-
Инспекция низоми;
-
Ташкилот тузилмаси;
-
Раҳбарият;
-
Марказий аппарат;
-
Ҳудудий бошқармалар;
-
Бўш иш ўринлари;
-
Қабул кунлари;
-
Йиллик иш режалари билан танишиш мумкин.
“Фаолият”
Бўлимда:
-
Статистик маълумотлар;
-
Тарғибот материаллари;
-
Танлов ва тендерлар;
-
Коррупцияга қарши кураш;
-
Халқаро ҳамкорлик;
-
Ёшлар сиёсати;
-
Гендер тенглик масалаларига оид маълумотлар жойлаштирилган.
“Давлат хизматлари”
Мазкур бўлим орқали:
-
Савол-жавоблар;
-
Онлайн хизматлардан фойдаланиш бўйича қўлланмалар;
-
Интерактив хизматлар статистикаси билан танишиш мумкин.
“Ҳужжатлар”
Бўлим қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олади:
-
Қонунлар;
-
Президент фармон ва қарорлари;
-
Вазирлар Маҳкамаси қарорлари;
-
Техник ҳужжатлар;
-
Идоравий меъёрий ҳужжатлар;
-
Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
“Рақамли ҳукумат”
Ушбу бўлимда:
-
Интерактив хизматлар;
-
Қайта алоқа;
-
Мурожаат ҳолатини текшириш;
-
Очиқ маълумотлар;
-
Мурожаатлар статистикаси;
-
Молиявий ҳисоботлар;
-
Фаолият ҳисоботлари мавжуд.
“Ахборот хизмати”
Бўлимда:
-
Янгиликлар;
-
Эълонлар;
-
Пресс-релизлар;
-
Матбуот анжуманлари;
-
Тадбирлар тақвими;
-
Раҳбарият нутқлари эълон қилиб борилади.
“Боғланиш”
Ушбу бўлим орқали:
-
Ташкилот контактлари;
-
Сўровномалар;
-
Коррупцияга оид мурожаатлар;
-
Мурожаатлар статистикаси билан танишиш мумкин.
3. Мурожаат юбориш тартиби
-
“Рақамли ҳукумат” ёки “Боғланиш” бўлимига ўтинг.
-
“Қайта алоқа” хизматини танланг.
-
Керакли маълумотларни киритинг.
-
Мурожаат матнини ёзиб юборинг.
-
Мурожаат ҳолатини махсус хизмат орқали кузатиб боринг.
4. Янгиликлардан фойдаланиш
Сайтнинг бош саҳифасидаги “Янгиликлар” бўлимида Транспорт назорати инспекцияси фаолиятига оид энг сўнгги янгиликлар, тадбирлар ва расмий ахборотлар мунтазам эълон қилинади.
5. Алоқа маълумотлари
-
Ишонч телефони: +998 71 202-03-02 (442)
-
Электрон почта: devon@uztn.uz
-
Иш вақти: душанба–жума, 09:00–18:00
Эслатма: Сайтдаги маълумотлардан тезкор фойдаланиш учун бош меню ва “Сайт харитаси” хизматидан фойдаланиш тавсия этилади.
