Халқаро ҳамкорлик
2025-06-16 19:55:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи Жамшид Каримов Япониянинг суғурта соҳасида етакчи компанияси "Aoi Nissay Dova" вакилларини қабул қилди.
Мазкур суғурта компанияси йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш, жамоат транспорти ҳайдовчиларининг ҳайдаш сифати ва маданиятини ошириш ҳамда замонавий телематик ечимлар орқали йўлларда хавфсизликни кучайтиришни мақсад қилган.
Учрашув давомида янги тизимни жорий этиш самарадорлиги, реал маълумотлар асосида муҳим қарорлар қабул қилиш ҳамда белгиланган қоидалар доирасида ҳайдаш туфайли атмосферага чиқариладиган газлар миқдори камайишига эришиш мумкинлиги муҳокама қилинди.
Томонлар тизимни реал шароитларда синаб кўриб, самарадорлигини баҳолаш ва кенг кўламда жорий этишга тайёргарлик кўриш борасида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишди.



