Осиё тараққиёти банки вакиллари билан учрашув
2025-06-06 16:00:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекцияси ходимлари Осиё тараққиёти банки вакиллари билан учрашишди. Унда транспорт соҳасида кўрсатилаётган барча хизматларни аудитдан ўтказиш ва рақамлаштирилмаган бизнес жараёнларни аниқлаб, халқаро тажриба асосида транспорт соҳасини рақамлаштириш ягона концепциясини ишлаб чиқиш вазифаси муҳокама қилинди. Концепция лойиҳасини Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида яратиш юзасидан экспертлар фикр алмашишди.
Томонлар Концепция лойиҳасини ишлаб чиқишда ҳамфикр эканликлари ва лойиҳани пухта тайёрлаш борасида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишди.



