“Яшил макон” — обод ва мусаффо келажак сари
2026-11-23 15:00:00 / Янгиликлар

Бугун Транспорт вазирлиги ва унинг тизим ташкилотлари, жумладан, Транспорт назорати инспекцияси ходимлари Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги “Транспортчилар боғи” ҳудудида кўкаламзорлаштириш ва кўчат экиш ишларида фаол иштирок этдилар.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Inspeksıya ходимлари томонидан ҳудудга 1 500 дан зиёд манзарали кўчат экилди. Ушбу ташаббус яшил ҳудудларни кенгайтириш, атроф-муҳит мусаффолигини асраш ва аҳоли учун янада қулай муҳит яратишга қаратилган.
Дарахт ва кўчатлар ҳавони тозалаш, чанг миқдорини камайтириш, ёзги жазирамада салқин масканлар яратиш ҳамда ҳудудлар қиёфасини обод этишда муҳим аҳамиятга эга. “Транспортчилар боғи”да амалга оширилган ишлар ҳам табиатни асраш, экологик маданиятни юксалтириш ва келажак авлод учун яшил макон яратишга қўшилган муносиб ҳиссадир.









