Йўловчилар хавфсизлиги — устувор вазифа
2026-11-23 15:00:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспексияси Автомобил транспортида назорат Самарқанд вилояти ҳудудий бўлими ходимлари томонидан мунтазам равишда назорат-рейд тадбирлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Булунғур туманидаги “Юқори нуқта” ЙПХ масканида олиб борилаётган назорат тадбирлари давомида вилоятлараро йўналишларда қатновчи автобусларнинг амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ ҳаракатланиши, тахограф қурилмаларининг созлиги, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этиши ҳамда йўл варақаларининг тўғри расмийлаштирилгани ўрганилмоқда.
Шунингдек, йўловчилардан келиб тушаётган шикоят ва мурожаатлар тезкорлик билан кўриб чиқилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Рейд тадбирлари йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва ташувчилар ўртасида қонунчилик талабларига риоя этиш масъулиятини оширишга қаратилган.



