Транспорт соҳаси мутахассислари техникум ёшлари билан учрашув ўтказди
2026-11-20 11:10:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекциясининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудий бўлимлари вакиллари Ёшлар куни муносабати билан Чилонзор туманида жойлашган 3-сон техникумига ташриф буюрди.
Ташриф давомида мутахассислар техникум ўқувчилари ва педагоглар жамоаси билан очиқ мулоқот ўтказишди. Учрашувда транспорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, йўл ва транспорт хавфсизлигини таъминлаш, соҳада рақамлаштириш жараёнлари ҳамда малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёж ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, ўқувчиларнинг келгусида касб танлаши, амалиёт ўташи ва транспорт тизимида фаолият юритиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Тадбир якунида ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди.


