Янги қонун мазмун-моҳияти тушунтирилди
2026-11-17 11:25:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекцияси ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21-октабрдаги ЎРҚ-1184-сон Қонуни мазмуни ва унинг ижроси юзасидан семинар ўтказилди.
Семинарда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази масъул ходими Азизбек Бердиев янги қонунда белгиланган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.
Қонунга мувофиқ, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси 26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан иборат бўлади. Жумладан, Ў ў ҳарфи Ў ў, Ғ ғ ҳарфи Ғ ғ билан, Ш ш бирикмаси Ш ш, Ч ч бирикмаси эса Ч ч ҳарфлари билан ифодаланади.
Тадбир давомида янги алифбони давлат тилида иш юритиш, расмий ёзишмалар ва ҳужжатларни расмийлаштиришда қўллаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Шунингдек, қонун кучга киргунига қадар амалдаги алифбода расмийлаштирилган ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозлар ўз кучида қолиши, айрим пешлавҳа ва кўрсаткичлардан эса белгиланган тартибда босқичма-босқич фойдаланилиши тушунтирилди. Қонун 2027 йил 22 апрелдан кучга киради.
Семинар ходимларнинг давлат тилида иш юритиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, қонунчиликдаги янгиликларни амалиётда тўғри қўллашга кўмаклашишга хизмат қилди.







