Коррупцияга қарши курашиш — устувор вазифа
2026-11-16 16:45:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекциясининг Коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимлари ходимлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.
Семинар давомида тизимда коррупсиявий ҳолатларнинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, хизмат вазифаларини бажаришда қонунийлик ва шаффофлик тамойилларига қатъий риоя этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ходимларга коррупсиявий хавф-хатарларни аниқлаш ва бартараф этиш, хизмат фаолиятида ҳалоллик, холислик ва масъулият тамойилларига амал қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Таъкидлаш жоизки, коррупцияга қарши курашиш — нафақат масъул ходимларнинг, балки ҳар бир тизим вакилининг кундалик фаолиятидаги муҳим вазифадир.
Ҳалоллик, очиқлик ва қонунийлик — самарали фаолият гаровидир!
