📣ЭЪЛОН ❗️
2026-11-10 20:30:00 / Янгиликлар

✍️ Ҳурматли ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар!
⚡️ Жорий йилнинг 12 ноябрь куни соат 10:00 да Жиззах вилояти ҳокимлигига қарашли бошқармалар уйида Транспорт назорати инспекцияси томонидан ОАВ вакиллари, блогерлар ва кенг жамоатчилик учун матбуот анжумани ташкил этилади.
🔹Матбуот анжуманида Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль транспортида назорат ҳамда Йўл-қурилиши ишларини назорат қилиш Жиззах вилояти ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилнинг 10 ойи давомида амалга оширилган ишлар, қонунчиликдаги янгиликлар, назорат тадбирларини рақамлаштириш ҳолати тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлишади. Шундан сўнг пресс-тур ўтказилади.
🏢Манзил: Жиззах шаҳри, Ш. Рашидов шоҳ кўчаси, 64-уй.
Жиззах вилояти ҳокимлигига қарашли бошқармалар уйининг 3-қаватида
📱Мурожаат учун телефон: +99895701696
