РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-11-02 23:25:00 / Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридан Янги Андижон Бобур шаҳрига 4 йўналишида ҳаракатланувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари йўл ҳаққини асоссиз, ўзбошимчалик билан ошириб олганлиги юзасидан мазкур йўналишда Транспорт назорат инспекцияси Андижон вилояти ҳудудий бўлими инспекторлари томонидан рейд ва тарғибот тадбирлари олиб борилди.
Йўл ҳаққи нархини асоссиз оширган, ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланган ҳайдовчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати

