Ижро интизоми юзасидан амалга оширилган ишлар
2026-11-02 22:05:00 / Янгиликлар

Жорий йил январь-август ойлари давомида Транспорт назорати инспекцияси томонидан “edo.ijro.uz” ягона электрон тизимидаги топшириқларни бажаришлари устидан назорат ишлари олиб борилди.
“edo.ijro.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими (ижро интизоми республика картотекаси) орқали бугунги кун ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29 та Фармони, 25 та қарори ва 5 та баёни (жами 59 та ҳужжат) келиб тушган бўлиб, мазкур ҳужжатлардаги жами 206 та топшириқлар белгиланган тартибда рўйхатга олинди ва ижрога қаратилди.
Ҳозирги кунга қадар жами 141 та топшириқларнинг ижроси таъминланди. Транспорт назорати инспекцияси ижрочилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон ва 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сон, 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-204-сон, 2026 йил 20 апрелдаги ПФ-66-сон, 2026 йил 10-сентабрдаги ПФ-190-сон (11 та) ва 2026 йил 23-сентабрдаги ПФ-206-сон Фармонларида белгиланган 16 та топшириқ, 2023 йил 11 июлдаги ПҚ-222-сон, 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ-393-сон, 2026 йил 26 майдаги ПҚ-202-сон, 2026 йил 15-сентабрдаги ПҚ-325-сон (3 та) ва 2026 йил 21-сентабрдаги ПҚ-345-сон (3 та) Қарорларида белгиланган 9 та топшириқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлар баёнида белгиланган 5 та ҳамда 2026 йил 15 январдаги 02-ПА 1/1-135-сон чора-тадбирлар дастурида белгиланган 3 та (2026 йилда жами 17 та топшириқ) иш жараёнида.
