Ҳалоллик ва шаффофлик — фаолият мезони
2026-10-29 23:55:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль транспортида назорат Самарқанд вилояти ҳудудий бўлимида коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш ҳамда ходимларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган семинар ташкил этилди.
Тадбир давомида коррупцияга қарши курашишнинг аҳамияти, хизмат фаолиятида қонунийлик ва шаффофлик тамойилларига риоя этиш, шунингдек, коррупсиявий ҳолатларнинг олдини олишда ҳар бир ходимнинг масъулияти юзасидан фикр алмашилди.
Семинар доирасида ҳудудий бўлимдаги ички муҳитни ўрганиш, ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда уларнинг мазкур йўналишдаги хабардорлигини баҳолаш мақсадида тест синовлари ва аноним сўровнома ўтказилди.
Мазкур тадбир ходимларнинг коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатини шакллантириш, хизмат фаолиятида ҳалоллик ва холислик тамойилларини мустаҳкамлаш, шунингдек, коррупсиявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга хизмат қилади

