Талабалар ва соҳа вакиллари учрашуви
2026-10-29 23:45:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекциясининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудий бўлимлари ходимлари Транспорт университети талабалари билан учрашув ўтказишди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад — талабаларни транспорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳадаги замонавий ёндашувлар, транспорт назорати тизимининг фаолияти ҳамда келажакдаги касбий имкониятлар билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди.
Тадбир давомида инспекция ходимлари транспорт соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилиши, ташиш жараёнларида хавфсизликни таъминлаш, соҳада назорат механизмларининг аҳамияти ва малакали мутахассисларни тайёрлаш масалалари юзасидан талабаларга маълумот бердилар.
Шунингдек, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, транспорт соҳасидаги амалий фаолият, мутахассисларнинг вазифалари ҳамда келажакда ишга жойлашиш имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар.
Мазкур учрашув талабаларнинг назарий билимларини амалий тажриба билан бойитиш, уларнинг соҳага бўлган қизиқишини ошириш ва таълим муассасаси билан тегишли ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

