“Китоб — маънавият кўзгуси” мавзусида китобхонлик тадбири ўтказилди
2026-10-21 18:00:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекциясида ходимлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, мутолаа орқали маънавий дунёқарашни кенгайтириш ҳамда китобга бўлган қизиқишни ошириш мақсадида “Китоб — маънавият кўзгуси” мавзусида китобхонлик тадбири ўтказилди.
Тадбир доирасида ходимлар иштирокида китобхонлик ташкил этилиб, турли жанрдаги бадиий ва маърифий асарлар мутолаа қилинди. Иштирокчилар ўқиган китоблари мазмуни, улардан олган таассуротлари ҳамда асарларда илгари сурилган ғоялар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Шунингдек, китобхонлик жараёнида мутолаанинг инсон тафаккури, маънавий камолоти ва дунёқарашини бойитишдаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Таъкидланганидек, китоб инсоннинг билимини оширувчи, тафаккурини чархловчи ва маънавиятини юксалтирувчи бебаҳо манбадир. Китоб мутолааси ходимларнинг нафақат шахсий камолоти, балки касбий салоҳияти ва нутқ маданиятини ривожлантиришда ҳам муҳим ўрин тутади.
Тадбир якунида китобхонликни мунтазам давом эттириш, ходимлар ўртасида мутолаа маданиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда китобга меҳр уйғотишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларни изчил ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.




