Коррупцияга қарши курашиш — устувор вазифа
2026-10-21 12:50:00 / Янгиликлар

Транспорт вазирлиги ҳамда Транспорт назорати инспекциясининг Коррупцияга қарши курашиш бўлимлари томонидан инспекция ходимлари учун коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.
Семинар давомида тизимда коррупсиявий ҳолатларнинг олдини олиш, ходимлар томонидан хизмат вазифаларини бажаришда қонунийлик ва шаффофлик тамойилларига қатъий риоя этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши, хизмат фаолияти давомида ҳалоллик ва холислик тамойилларига амал қилиши ҳамда коррупсиявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Тадбир якунида коррупциянинг олдини олиш, хизмат фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.

