Навоий вилоятида сайёр қабул ўтказилади
2026-10-13 22:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 15-октабр куни соат 12:00 да Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи ўринбосари Акбар Усманов томонидан Навоий вилоятида фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этилади.
Сайёр қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари, таклиф ва муаммолари тингланиб, уларни қонунчилик доирасида ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилади.
📍 Манзил: Ёшлар маркази биноси. Навоий шаҳри, Меъморлар кўчаси, 42 Б-уй,
Барча фуқароларни сайёр қабулда фаол иштирок этишга таклиф этамиз!
