Йўл қурилишида сифат ва қонунийлик устувор
2026-10-13 21:40:00 / Янгиликлар

Йўл қурилишида сифат ва қонунийлик устуворТранспорт назорати инспекциясининг Коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан Йўл қурилиш ишларини назорат қилиш Фарғона вилояти ҳудудий бўлими фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида вилоят ҳудудида янгидан қурилаётган ва таъмирланаётган автомобиль йўлларида қурилиш ишларининг белгиланган талаблар асосида амалга оширилиши устидан назорат олиб бориш, инспекторлар томонидан хизмат вазифаларининг бажарилиши ҳамда назорат жараёнларида қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, йўл қурилиш объектларида назорат тадбирларини амалга оширишда холисликни таъминлаш, манфаатлар тўқнашуви ва коррупсиявий ҳолатларнинг олдини олиш, инспекторларнинг хизмат интизомига риоя этиши ҳамда ўз ваколатларини масъулият билан бажариши муҳокама қилинди.
Ўрганиш якунида йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш самарадорлигини ошириш, инспекторлар фаолиятида коррупсиявий хавф-хатарларнинг олдини олиш, назорат жараёнларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди


