Транспорт университети талабалари билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-10-05 10:55:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекцияси Ахборот хизмати бошлиғи Фирдавс Хайриддинов ҳамда Инспекциянинг Тошкент шаҳри ҳудудий бўлимлари раҳбарлари Транспорт университети талабалари билан учрашишди.
Учрашувдан асосий мақсад талабаларга транспорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳада назорат тизими, Инспекциянинг асосий вазифа ва ваколатлари ҳақида батафсил маълумот бериш, шунингдек, ёшларнинг касбий билим ва кўникмаларини оширишга кўмаклашишдан иборат бўлди.
Мулоқот давомида транспорт соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш, йўловчи ва юк ташиш хавфсизлигини назорат қилиш, транспорт хизматлари сифатини ошириш ҳамда соҳада замонавий назорат механизмларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, талабаларга Инспекция тизимидаги фаолият йўналишлари, соҳага замонавий ёндашувлар, мутахассисларга қўйиладиган талаблар ҳамда транспорт соҳасида фаолият юритиш учун зарур бўлган билим ва кўникмалар ҳақида тушунчалар берилди.




