Ёшлар — келажагимиз бунёдкорлари!
2026-09-28 09:20:00 / Янгиликлар

Ёшлар куни муносабати билан Транспорт назорати инспекциясининг Автомобиль ва сув транспортида назорат йўналиши бўйича Жиззах вилояти ҳудудий бўлими ходимлари томонидан Шароф Рашидов туманидаги 7-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан самимий учрашув ташкил этилди.
🤝 Учрашув давомида ўқувчилар билан очиқ ва қизиқарли мулоқот ўтказилиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги, транспорт воситаларидан фойдаланиш маданияти ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилишнинг муҳим жиҳатлари ҳақида фикр алмашилди.
🚦 Айниқса, ёшларнинг йўл ҳаракати иштирокчиси сифатидаги масъулияти, эҳтиёткорлик ва хавфсизликка амал қилиш борасида фойдали тавсиялар берилди.
💬 Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоб олиб, транспорт назорати инспекцияси фаолияти ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.
✨ Бундай учрашувлар ёш авлоднинг билим ва дунёқарашини кенгайтириш, уларда хавфсизлик маданиятини шакллантириш ҳамда келажакка ишонч билан қадам қўйишларига хизмат қилади.
Ёшлар — юртимиз келажаги! Уларнинг ҳар бир эзгу қадами эса Ватан тараққиётига қўшилган муносиб ҳиссадир!


