СУРХОНДАРЁДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛАДИ
2026-09-25 16:00:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи ўринбосари Акбар Усманов томонидан фуқаролар, транспорт соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва ташувчиларнинг мурожаатларини бевосита тинглаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда уларнинг қонуний ечимини топиш мақсадида Сурхондарё вилоятида сайёр қабул ўтказилади.
📅 Сана: 25-сентабр
⏰ Вақти: 10:00
📍 Манзил: Сурхондарё вилояти транспорт бошқармаси.
Термиз шаҳри, Дўстлик маҳалласи, Тараққиёт кўчаси, 42-«А» уй,
☎️ Мурожаат учун телефон: +998915897676
Сайёр қабулда транспорт соҳасига оид масалалар, муаммолар, таклиф ва мурожаатлар юзасидан мурожаат қилишингиз мумкин.
Мурожаатингиз эътиборсиз қолмайди!
