Ёш ходимлар учун манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга бағишланган семинар
2026-09-25 12:25:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекциясининг марказий аппаратида фаолият юритаётган ёш ходимлар иштирокида «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонун мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ўтказилди.
📌 Семинарда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, уни ўз вақтида аниқлаш ва тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари, шунингдек, ходимларнинг бу борадаги мажбуриятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
🔹 Тадбир давомида хизмат фаолиятида қонунийлик, холислик ва шаффофлик тамойилларига риоя этиш, манфаатлар тўқнашуви юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш ва белгиланган тартибда хабар бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
💬 Семинар якунида ёш ходимларнинг фикр ва саволлари тингланиб, мавзу юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
✅ Бундай тадбирлар ёш ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, хизмат фаолиятида ҳалоллик ва масъулият тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.



