ЭЪЛОН Қашқадарё вилоятида сайёр қабул ўтказилади
2026-09-25 12:10:00 / Янгиликлар

Ҳурматли фуқаролар!
Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи ўринбосари Акбар Усманов томонидан фуқаролар, транспорт соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар, ташувчиларнинг мурожаатларини бевосита эшитиш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда уларнинг қонуний ечимини топиш мақсадида сайёр қабул ўтказилади.
📅 Сана: 24 сентябрь
🕛 Вақт: соат 12:00
📍 Манзил: Қашқадарё вилояти Транспорт бошқармаси биноси
Қарши шаҳри, Ғузор кўчаси, 12-уй
Мурожаат учун телефон: +998908702300
Барча фуқаролар, тадбиркорлар ва транспорт соҳаси вакилларини сайёр қабулда фаол иштирок этишга таклиф этамиз!
Мурожаатингиз — эътиборимизда!
