Темир йўл соҳасида ёшларнинг ўрни ва истиқболлари
2026-09-11 17:12:00 / Янгиликлар

“Ёшлар куни” муносабати билан “Темирйўлинфратузилма” АЖнинг “Сергели” станциясида Транспорт назорати инспекциясининг Темир йўл транспортида назорат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими бошлиғи ўринбосари О. Курбаназаров ҳамда ёш ходимлар иштирокида учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида мамлакатимизда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, уларнинг билим ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, темир йўл транспорти соҳасида ёш мутахассисларнинг ўрни ва келгусидаги вазифалари ҳақида фикр алмашилди.
Шунингдек, ёш ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш, меҳнат фаолиятида масъулият ва ташаббускорликни кучайтириш, соҳада замонавий билим ва технологияларни самарали қўллаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларнинг таклиф ва фикрлари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда келгусида янада фаол иштирокини таъминлаш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

