Миллий қадриятлар — давлат хизматининг мустаҳкам пойдевори
2026-09-08 15:00:00 / Янгиликлар

“Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” деган эзгу ғоя асосида Транспорт назорати инспекциясида “Миллий қадриятларга асосланган давлат хизмати” мавзусида маънавий-маърифий семинар ўтказилди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ҳамда Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти вакиллари иштирок этиб, мазмунли маърузалар билан қатнашдилар.
Семинар давомида Ватанга садоқат, халқ манфаатларига хизмат қилиш, ҳалоллик, масъулият, фидойилик ва юксак маънавият каби фазилатларнинг давлат хизмати самарадорлигидаги ўрни ҳақида фикр алмашилди.
Шунингдек, давлат хизматчиларининг касбий ва маънавий салоҳиятини ошириш, миллий асраб-авайлаш ҳамда замонавий бошқарув кўникмаларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Батафсил...


