Ёшлар билан очиқ ва самимий суҳбат
2026-09-04 12:15:00 / Янгиликлар

Ёшлар куни муносабати билан Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль транспортида назорат Жиззах вилояти ҳудудий бўлими инспекторлари томонидан Жиззах шаҳридаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад — ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий ва транспорт соҳасидаги билимларини ошириш, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш бўйича тушунчаларини мустаҳкамлаш ҳамда келажакда транспорт соҳаси мутахассисликларига бўлган қизиқишларини оширишдан иборат бўлди.
Тадбир давомида ўқувчиларга автомобиль транспорти соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Транспорт назорати инспекциясининг вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, йўлларда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, пиёдалар ва ёшлар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилиб, транспорт соҳаси, назорат фаолияти ва тегишли касблар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлдилар.
