Расмий муносабат
2026-09-03 17:30:00 / Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда “Урганч-Беговот” йўналишида йўл ҳақи оширилгани юзасидан Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль транспортида назорат Хоразм вилояти ҳудудий бўлими қуйидагиларни маълум қилади.
ШАЙ-219-сонли “Урганч ш.-Беговот” автобус йўналиши 2026 йил 9 июндан 2027 йил 9 июнгача “МУХАММАД DOSTON YO‘LOVCHI TRANS” МЧЖга тегишли 2 та автобусга амалга ошириш ҳуқуқи берилган. “Урганч ш.-Беговот” автобус йўналишининг умумий масофаси 22,7 кмни ташкил этади. 240-сонли оммавий оферта шартномасига асосан 1 км учун 230 сўм йўл ҳаққи белгиланган. Шунга асосан 22,7*230=5221 сўм йўл ҳаққи ҳисобланган.
Автомобиль транспортида назорат Хоразм вилояти ҳудудий бўлими инспекторлари томонидан Хоразм вилоятдаги барча йўналишларда режа график асосида рейд ҳамда профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жорий йилда “Урганч-Беговот” йўналишида ўтказилган рейд тадбирлари давомида 7 та ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, белгиланган тартибда чора кўрилган.
Шунингдек, ҳозирги кунда хабарда номи келтирилган “Урганч-Беговот” йўналишида фаолият кўрсатаётган ҳамда ушбу йўналишда йўловчи ташиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланаётган “ДАМАС” русумли автотранспортларига мунтазам равишда рейд тадбирлари олиб борилиб, Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль транспортида назорат Хоразм вилояти ҳудудий бўлими томонидан доимий назоратга олинган.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати

