Тадбиркорлар учун муҳим семинар-тренинг
2026-09-03 16:35:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекциясининг Йўл-қурилиш ишларини назорат қилиш ҳамда Автомобиль транспортида назорат бошқармасининг Фарғона вилояти ҳудудий бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-184-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида тадбиркорлар иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.
Тадбирнинг асосий мақсади — тадбиркорлик субъектларининг ўз фаолияти давомида риоя этиши лозим бўлган мажбурий талаблар тўғрисидаги ҳуқуқий билим ва хабардорлигини ошириш, уларга яратилаётган имкониятлар ҳамда қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларни тушунтиришдан иборат бўлди.
Шунингдек, тадбиркорларнинг фаолиятида учраётган муаммоли масалалар муҳокама қилиниб, уларни қонунчилик талаблари асосида ҳал этиш юзасидан тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Бундай семинар-тренингларнинг мунтазам ташкил этилиши тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, мажбурий талабларга риоя этиш маданиятини шакллантириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини қонуний ва самарали йўлга қўйишга хизмат қилади.

