Ёшлар — юртимизнинг эртанги куни
2026-08-28 14:57:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль транспортида назорат Самарқанд вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи Эргаш Муродов Самарқанд шаҳридаги автомобиль мактабида ёшлар билан учрашди.
Учрашувда мамлакатимизда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, замонавий билим ва кўникмаларни ўзлаштириши ҳамда жамият ҳаётида фаол иштирок этиши учун амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, ёшларнинг автомобиль транспорти соҳасига қизиқиши, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиши, транспорт воситаларини бошқаришда юксак масъулият ва маданиятни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув давомида ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот ўтказилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди. Ёшларга келгусида танлаган касби бўйича малакали мутахассис бўлиб етишиш, ўз устида мунтазам ишлаш, билим ва тажрибаларини ошириш муҳимлиги таъкидланди.


