Қонунийлик ва шаффофлик йўлида назорат тадбирлари
2026-08-27 16:25:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекцияси Коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳудудида транспорт соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш, коррупсиявий ҳолатларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилди.
Назорат тадбирларига Автомобиль транспортида назорат Тошкент шаҳри ҳудудий бўлими ходимлари ҳам жалб қилиниб, йўловчи ва юк ташиш фаолияти билан шуғулланаётган транспорт воситалари ҳайдовчилари фаолияти ўрганилди.
Ўтказилган рейдлар давомида транспорт соҳасида белгиланган талаб ва қоидаларга риоя этилмаган ҳолатлар аниқланиб, қайд этилган қоидабузарликлар бўйича белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилди.
Мазкур назорат тадбирлари транспорт соҳасида қонунийликни таъминлаш, коррупция ва манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек, хизмат вазифаларини виждонан ва қонун талаблари асосида бажаришда муҳим аҳамият касб этади.



