Қонунчиликдаги янгиликлар — эътибор марказида
2026-08-13 17:00:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекциясида ходимларга "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар ташкил этилди.
Семинарда мазкур Конституциявий Қонуннинг асосий мазмуни, Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, қонунда белгиланган янги ёндашув ва нормаларнинг давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштиришдаги аҳамияти тушунтирилди.
Тадбир давомида ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, қонунчиликдаги янгиликлардан хабардорлигини таъминлаш ҳамда ўз хизмат вазифаларини амалдаги қонунчилик талаблари асосида самарали ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан фикр алмашиб, муҳим маълумотларга эга бўлдилар.





