Шахмат тахтасида энг кучлилар аниқланди
2026-08-25 15:16:00 / Янгиликлар

Тошлент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида “Чесс Board Open Championship of “Узбекҳйдроэнерго” JSC” шахмат бўйича очиқ чемпионатининг финал босқичи якунланди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида ўтказилган мусобақада вазирлик ва идоралар, акциядорлик жамиятларининг марказий аппаратлари ходимларидан 120 нафардан ортиқ иштирокчи ФИДЕ қоидалари асосида 11 тур давомида баҳслашди.
Мазкур мусобақада Транспорт назорати инспекциясининг шахмат бўйича ички турнирида ғолибликни қўлга киритган Молия-иқтисод бўлими бошлиғи ўринбосари Ғолиб Нурматов муносиб иштирок этди. Ғ.Нурматов чемпионат давомида 4 нафар рақибини мағлуб этишга эришди.
Қизғин кечган баҳсларда ғолиб ва совриндорлар қуйидагича аниқланди:
1-ўрин — Фаррух Ражабов (“Ўзавтосаноат” АЖ)
2-ўрин — Даврон Сулаймонов (“Асакабанк” АЖ)
3-ўрин — Шербек Хуррамов (Ички ишлар вазирлиги)
Ғолибларга мос равишда 130 млн, 100 млн ва 70 млн сўм миқдорида пул мукофотлари топширилди.
Мусобақа “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтказилиб, ходимлар ўртасида спортга қизиқиш ва соғлом рақобат муҳитини янада кучайтиришга хизмат қилди.




