Киберхавфларга қарши энг кучли ҳимоя — билим ва ҳушёрлик
2026-08-25 15:02:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекцияси ходимларининг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, замонавий киберхавф ва таҳдидлар тўғрисидаги хабардорлигини кучайтириш ҳамда киберхавфсизлик маданиятини шакллантириш мақсадида “Cлиcк” акциядорлик жамияти масъуллари иштирокида Инспекцияда ўқув-амалий тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикасининг “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Киберхавфсизлик стратегиясини белгилаш ва кибержиноятчиликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида ўтказилди.
Семинар давомида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликнинг асосий талаблари, замонавий киберхавф ва таҳдидлар, киберҳужумларнинг олдини олиш ҳамда улардан ҳимояланиш усуллари, киберфирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш, хизматга оид ахборотларни ҳимоя қилиш, шахсий маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш ва рақамли хизматлардан хавфсиз фойдаланиш бўйича ходимларга батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ходимларга кундалик фаолиятида дуч келиши мумкин бўлган киберхавф ва таҳдидлар, хусусан, фишинг ҳужумлари, зарарли дастурий таъминот, шубҳали ҳаволалар ва электрон хабарлар, ижтимоий муҳандислик усуллари ҳамда ахборот тизимларидан хавфсиз фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар берилди. Батафсил...


