Ёшлар билан учрашув ўтказилди
2026-08-21 17:14:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекциясининг Автомобиль транспортида назорат Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими бошлиғи С. Казбеков ҳамда Сув транспортида назорат Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси бош инспектори А. Сримбетовлар Нукус шаҳридаги автомактабда ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида ёшларга автомобиль ва сув транспортидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш ҳамда транспорт воситаларини бошқаришда масъулиятли бўлишнинг аҳамияти ҳақида тушунчалар берилди.
Шунингдек, ёшлар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, транспорт воситаларидан фойдаланиш маданиятини ошириш, белгиланган талаб ва меъёрларга риоя этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Суҳбат давомида ёшларнинг таклиф ва саволлари тингланиб, уларни қизиқтирган масалалар юзасидан мутахассислар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.

