Ёшлар билан мулоқот – тараққиёт ва ривожланиш омили
2026-08-11 15:36:00 / Янгиликлар

Ёшлар куни муносабати билан “Темирйўлинфратузилма” АЖнинг “Тошкент электр таъминоти масофаси” филиалида ёш ходимлар билан учрашув ташкил этилди.
Тадбирда Транспорт назорати инспекциясининг Темир йўл транспортида назорат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими бошлиғи ўринбосари О. Курбаназаров иштирок этиб, ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашув давомида ёшларнинг жамият ва ишлаб чиқаришдаги ўрни, касбий билим ва кўникмаларни мунтазам ошириб бориш, меҳнат интизомига риоя қилиш ҳамда темир йўл транспорти соҳасида хавфсизлик маданиятини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ёш ходимларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш, соҳада замонавий ёндашувларни жорий этиш ҳамда келгусидаги фаолиятини янада самарали ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.
Тадбир самимий ва конструктив руҳда ўтиб, ёшларни Ватанга садоқат, касбга масъулият ва фидойилик руҳида тарбиялаш, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилувчи муҳим мулоқот майдонига айланди.


