Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди
2026-08-06 15:11:00 / Янгиликлар

“Ҳаракат хавфсизлиги куни” доирасида “Темирйўлинфратузилма” АЖ Қарши вагон эксплуатация участкаси филиалида Транспорт назорати инспекциясининг Темир йўл транспортида назорат бўйича Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлими бош инспектори А.Умиров ҳамда Қарши вагон эксплуатация участкаси филиали бошлиғи Ж.Бозоров иштирокида ишчи-ходимлар учун ўқув семинари ташкил этилди.
Семинар давомида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмлари, хизмат вазифаларини ҳалол ва виждонан бажариш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, шунингдек, фуқаролар билан мулоқотда одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш масалалари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги “Айрим қонун ҳужжатларига транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–1118-сон Қонунининг мазмун-моҳияти ҳамда унда назарда тутилган асосий ўзгаришлар иштирокчиларга батафсил тушунтирилди.
