Тадбиркорлар мурожаатлари ва таклифлари атрофлича ўрганилди
2026-08-05 15:49:00 / Янгиликлар

Тадбиркорлар билан очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг мурожаатлари ҳамда таклифларини ўз вақтида кўриб чиқиш мақсадида Транспорт назорат инспекциясининг Темир йўл транспортида назорат Бухоро вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи А. Қосимов, Бухоро минтақавий темир йўл узели филиали раҳбарияти ҳамда Навоий вилояти ҳудудидаги фаолият юритаётган шахобча темир йўлига эга бўлган тадбиркорлар иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида юк ташиш жараёнларини янада такомиллаштириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, логистика жараёнларини соддалаштириш ҳамда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган таклиф ва мурожаатлар тингланди.
Ҳар бир масала юзасидан батафсил муҳокамалар ўтказилиб, уларни қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш бўйича масъул мутасаддиларга аниқ вазифалар ва тегишли топшириқлар белгилаб берилди.
Очиқ, самимий ва конструктив руҳда ўтган учрашув тадбиркорлик субъектлари билан самарали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, темир йўл транспорти хизматлари сифатини юксалтириш ҳамда юк ташиш жараёнларида қулай ва замонавий шароитларни яратиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди


