Нукусда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-08-04 14:35:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекциясининг Сув транспортида назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси ходимлари иштирокида Нукус автотест марказида ёшлар билан учрашув ташкил этди.
Учрашув давомида ёшларга транспорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, сув транспорти хавфсизлигини таъминлаш, қонунчилик талабларига риоя этиш ҳамда соҳада ёш мутахассислар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, тадбир давомида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг фикр ва таклифлари тингланди, қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди. Учрашув ёшларнинг ҳуқуқий онги ва касбий қизиқишини ошириш, уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда транспорт соҳасига оид билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.


