Йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари ёшлар билан муҳокама қилинди
2026-07-24 17:22:00 / Янгиликлар

Урганч туманида фаолият юритаётган “Транскасб ҳунар” МЧЖ автомактабида таҳсил олаётган ёшлар иштирокида учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда Транспорт назорати инспекцияси Хоразм вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи М.Анёзов ҳамда Хоразм вилояти транспорт бошқармаси бўлим бошлиғи Ж.Назиров иштирок этиб, ёшлар билан самимий ва очиқ мулоқот олиб бордилар.
Тадбир давомида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, транспорт соҳасидаги амалдаги қонунчилик талаблари, ҳайдовчиларнинг масъулияти ҳамда ҳаракат иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, ёшларни масъулиятли ҳайдовчи бўлиш, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш ва транспорт маданиятини юксалтириш лозимлиги тушунтирилди.
Учрашув якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб олдилар. Бундай очиқ мулоқотлар ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг транспорт соҳасига оид билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.





