Ёш мутахассислар билан самарали мулоқот
2026-07-20 14:52:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи ўринбосари Акбар Усмонов ёш ходимлар билан учрашди.
Учрашув давомида А.Усмонов ёш ходимларни ўз касбига масъулият билан ёндашиш, қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш, ҳалоллик ва фидойилик тамойилларига содиқ қолишга чақирди. Шунингдек, соҳада замонавий билим ва кўникмаларни мунтазам ошириб бориш, ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш ҳамда фуқаролар билан мулоқот маданиятини юксалтириш муҳим экани таъкидланди.
Ёш ходимлар ўзларини қизиқтирган саволлар, таклиф ва ташаббусларини билдирдилар. Уларнинг мурожаатлари юзасидан тегишли тушунтиришлар берилиб, илгари сурилган таклифларни амалиётга татбиқ этиш масалалари кўриб чиқилиши қайд этилди.
Учрашув якунида ёш мутахассисларга келгусидаги фаолиятида муваффақият тиланиб, уларнинг касбий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва тизим ривожига муносиб ҳисса қўшиши учун ҳар томонлама кўмак берилиши таъкидланди.



