Ёшлар билан мулоқот – келажак сари муҳим қадам
2026-07-09 16:54:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекцияси Йўл қурилишида назорат бошқармаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи Эркин Нарманов Ёшлар куни муносабати билан Қарши туманидаги 65-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар билан учрашув ўтказди.
Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг ҳуқуқий онги ва фуқаролик масъулиятини юксалтириш, уларни Ватанга садоқат, юрт тараққиётига дахлдорлик туйғуси руҳида тарбиялаш, шунингдек, йўл қурилиши ва транспорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумот беришдан иборат бўлди.
Шунингдек, ўқувчиларга масъулият, интизом, ҳалоллик ва меҳнатсеварлик каби фазилатларнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ёшларга ўз билим ва салоҳиятини доимий равишда ошириб бориш, замонавий касб-ҳунарларни эгаллаш ва мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш борасида тавсиялар берилди.


