Хоразм вилоятида ташкил этилган пресс-тур ОАВ вакилларида илиқ таассурот қолдирди
2026-07-09 16:50:00 / Янгиликлар

Хоразм вилоятида Транспорт назорати инспекцияси ташаббуси билан ташкил этилган пресс-тадбирлар пресс-тур билан давом этди.
Пресс-тур давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари Транспорт назорати инспекцияси фаолияти, соҳада амалга оширилаётган назорат ишлари ҳамда замонавий инфратузилма лойиҳалари билан яқиндан танишдилар.
Дастлаб журналистларга инспекция тасарруфидаги замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган махсус автотранспорт воситаси, шунингдек, юк автотранспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш бўйича олиб борилаётган рейд тадбирларини бевосита кузатиб, назорат жараёнининг амалий жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот олдилар.
Пресс-тур давомида иштирокчилар "Урганч – Хива" пуллик автомобиль йўли қурилиши объектига ташриф буюриб, лойиҳа доирасида амалга оширилаётган қурилиш ишлари ва назорат тадбирлари билан танишдилар.
Шунингдек, сув ҳавзаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, кемаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш ҳамда амалдаги хавфсизлик талаблари ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар жойига чиқиб кўздан кечирилди. Мазмунли ва очиқ мулоқот руҳида ўтган пресс-тадбирлар Шовот каналида кема сайри билан якунланди. Тадбир давомида ОАВ вакиллари соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, назорат тизимининг самарадорлиги ҳамда транспорт хавфсизлигини таъминлаш борасидаги амалий ишлар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.





