Инспекция фаолияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди
2026-07-09 16:44:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекцияси Хоразм вилояти ҳудудий бўлимлари томонидан 2026 йилнинг 6 ойи якунлари бўйича пресс-тадбирлар ўтказилди. Дастлаб матбуот анжуманида инспекция фаолиятида коррупцияга қарши курашиш, соҳани рақамлаштириш ва замонавий ахборот технологияларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Бу борада ишлаб чиқилган ахборот тизимлари ва уларнинг самарадорлиги амалий мисоллар орқали тушунтирилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–1118-сон Қонунининг мазмун-моҳияти ва унинг амалиётда қўлланилиши юзасидан ҳам батафсил маълумот берилди. ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.






