“Ёшлар куни” муносабати билан талабалар билан давра суҳбати ўтказилди
2026-07-03 17:41:00 / Янгиликлар

“Ёшлар куни” муносабати билан Транспорт назорати инспекциясининг Автомобиль транспортида назорат Андижон вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи Ш. Ишанов иштирокида Андижон давлат техника институти “Транспорт логистикаси” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда “Автомобилсозлик ва транспорт” факультетининг Йўл ҳаракатини ташкил этиш таълим йўналиши талабалари билан давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир давомида мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг замонавий билим ва касбий кўникмаларни эгаллаши учун яратилаётган имкониятлар, шунингдек, транспорт соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, транспорт қонунчилигига риоя этиш, касбий масъулиятни ошириш ҳамда ёш мутахассисларнинг соҳадаги ўрни ва истиқболлари ҳақида атрофлича сўз юритилди.


