Ёшлар – соҳанинг эртанги куни
2026-07-03 17:38:00 / Янгиликлар

“Ёшлар куни” муносабати билан “Темирйўлинфратузилма” АЖнинг “Тошкент темир йўл масофаси” филиалида Транспорт назорати инспекциясининг Темир йўл транспортида назорат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими бошлиғи ўринбосари О. Курбаназаров ҳамда ёш ходимлар иштирокида учрашув ташкил этилди. Учрашув давомида юртимизда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, уларнинг касбий салоҳиятини ошириш, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаши ҳамда темир йўл транспорти соҳасида фаолият юритаётган ёш мутахассисларнинг масъулияти ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, ёшларни Ватанга садоқат, юксак маънавият ва қонунчиликка ҳурмат руҳида тарбиялаш, меҳнат интизомига риоя этиш ҳамда транспорт хавфсизлигини таъминлашда ҳар бир ходимнинг ўрни ва масъулияти хусусида фикр алмашилди.
Тадбир якунида ёш ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассисдан батафсил жавоб олдилар ҳамда келгусида касбий маҳоратни ошириш, хизмат фаолиятида фидойилик ва ташаббускорликни намоён этиш бўйича тавсиялар берилди. Учрашув очиқ мулоқот ва самимий руҳда ўтди.

