Менинг отам — давлат хизматчиси
2026-06-23 16:47:00 / Янгиликлар

Ҳар бир фарзанд учун ота — ҳаётдаги энг яқин инсон, ишонч ва суянч, ибрат ва намуна ҳисобланади. Айниқса, ўз меҳнати, масъулияти ва фидойилиги билан давлат ва жамият тараққиётига ҳисса қўшаётган ота фарзанд қалбида алоҳида фахр туйғусини уйғотади.
Транспорт назорати инспекциясида фаолият юритаётган ходимларнинг фарзандлари иштирокида тайёрланган видеоролик ана шундай самимий туйғулар ифодасига айланди.
Давлат хизмати катта масъулият, юксак билим ва фидойиликни талаб қилади. Транспорт назорати инспекцияси ходимлари транспорт соҳасида қонунчиликка риоя этилиши ва тизим самарадорлигини ошириш йўлида ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб келмоқда. Уларнинг бу меҳнати эса нафақат жамоа, балки оила аъзолари, айниқса фарзандлари томонидан ҳам эътироф этилмоқда. Фарзандлар қалбидаги энг самимий эътироф эса бир фикрда мужассам: “Менинг отам — давлат хизматчиси ва мен у билан фахрланаман!”




